Кириш Регистрация

Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги юбилей — 40-титулини расмийлаштирди

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги 40-совринини қўлга киритди. Испониялик мутахассис қўл остидаги «Манчестер Сити» Англия лига кубоги финалида «Арсенал»ни мағлуб этиб (2:0), бош совринга эга чиқди.

Гвардиола бундай натижага эришган тарихдаги иккинчи мураббийга айланди. Биринчи кўрсаткич «Манчестер Юнайтед» ва «Абердин» клублари билан жами 49 та соврин ютган шотландиялик Алекс Фергюсонга тегишли.

Пеп ўз фаолияти давомида «Барселона» (14 та соврин), «Бавария» (7) ва «Манчестер Сити» (19) клубларида ишлади.

  • «Барселона» билан: 3 марта Ла Лига, 2 марта Испания кубоги, 3 марта Испания Суперкубоги, 2 марта Чемпионлар лигаси, 2 марта Европа Суперкубоги ва 2 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби.

  • «Бавария» билан: 3 марта Бундеслига, 2 марта Германия кубоги, 1 марта Европа Суперкубоги ва 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби.

  • «Манчестер Сити» билан: 6 марта Англия чемпиони, 5 марта Лига кубоги, 3 марта Англия Суперкубоги, 2 марта Англия кубоги, шунингдек, Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби.

Киритилди: 02:12, 23.03.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик