Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

«Реал» устози нима учун Трент ўрнига Карвахални танлаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа «Атлетико»га қарши баҳсда (3:2) ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни асосий таркибда майдонга туширмаслик қарорига изоҳ берди.

Англиялик футболчи ўйиннинг фақатгина 64-дақиқасига келиб майдонда кўриниш берди. Тарқалган миш-мишларга кўра, «қаймоқранглилар» устози Трентни машғулотга кечиккани учун жазолаган, бироқ испаниялик мутахассиснинг ўзи бу маълумотни тасдиқламади.

«Ҳар бир ўйинда мен ғалаба қозонишимиз учун энг яхши имконият беради деб ҳисоблаган таркибимни танлайман. Менимча, Карвахаль ажойиб ўйин кўрсатди — у жуда хавфли бўлган Адемола Лукманни тўхтата олди. Трентга келсак, у кечроқ майдонга тушиб, жамоага қўшимча энергия бағишлади. Таркибимизда турли вариантлар борлигидан хурсандман. Кучли захира ўриндиғи жуда муҳим», — дея Арбелоанинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

«Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда қолмоқда — «Барселона» билан орадаги фарқ тўрт очкони ташкил этади.

Киритилди: 12:14, 23.03.2026.
Ўқилди: 1238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик