ОФК президенти шахс Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳсларини интизорлик билан кутаётганини маълум қилди.
"Уч ойлик танаффусдан кейин биз ниҳоят қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси баҳсларига гувоҳ бўламиз", дейди ОФК раҳбари.
Бугун бўлиб ўтадиган чорак финал баҳсларида ўтган йилги мусобақа финалчиси — Саудиянинг "Ал-Аҳли" жамоаси ўз майдонида Кореянинг ягона вакили "Сеул"ни қабул қилса, Қатарнинг "Лахвия" клуби Хитойнинг "Гуанжоу Эвергранд" клуби меҳмони бўлади.
"Эътиборличи, чорак финал баҳслари бутун қитъа бўйлаб тенг тақсимланган. Унда Жануби-Шарқий Осиёнинг "Бурирам Юнайтед" ва Марказий Осиёнинг "Истиқлол" жамоалари ҳам иштирок этишмоқда", дейди Салмон.
Ушбу икки жамоа ғолиби ярим финалда ўз минтақаси шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, Япония Император кубоги соҳиби — "Касива Рейсол" Саудиянинг "Аш-Шабоб" клубига қарши майдонга чиқади.
"Мен ОЧЛ чорак финалининг барча иштирокчиларига омадлар тиламоқчиман. Қизиқарли ўтиши кутилаётган баҳсларни шахсан ўзим томоша қилмоқчиман ва уларни интизорлик билан кутяпман", дейди ОФК президенти.
ОЧЛ, ЧОРАК ФИНАЛ, ДАСТЛАБКИ ЎЙИНЛАР
15:00. "Касива Рейсол" (Япония) - "Аш-Шабоб" (Саудия Арабистони)
17:00. "Гуанжоу Эвергранд" (Хитой) - "Лахвия" (Қатар)
20:45. "Истиқлол" (Эрон) - "Бурирам Юнайтед" (Таиланд)
23:00. "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Сеул" (Жанубий Корея)
Жавоб ўйинлари 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.