Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«ПСЖ»нинг Европа чемпионлар лигаси режаларига «Ланс» тўсқинлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ланс» клуби «ПСЖ»нинг еврокубоклардаги иштироки муносабати билан мамлакат чемпионати доирасидаги ўйинни бошқа муддатга кўчириш ҳақидаги сўровига рад жавобини берди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, якуний қарор яқин кунларда LFP (Франция профессионал футбол лигаси) кенгашида қабул қилинади.

«ПСЖ» 8 апрель куни «Парк де Пренс» стадионида чорак финалнинг дастлабки учрашувида «Ливерпуль»ни қабул қилиши, сўнгра 14 апрель куни жавоб ўйини учун «Энфилд»га йўл олиши керак. «Ланс» билан ўйин эса 11 апрель санасига белгиланган.

Агар аввалроқ «Ланс» ушбу учрашувни кўчириш эҳтимолини инкор этмаган бўлса, эндиликда уларнинг позицияси кескинлашган. Жамоа 2 ҳафта давомида ўйинсиз қолишни ва якунда 7 кун ичида 3 та учрашувда майдонга тушишни истамаяпти.

Айни дамда «Ланс» ҳисобида 27 та ўйиндан сўнг 59 очко мавжуд ва жамоа 2-ўринни эгаллаб турибди. «ПСЖ» эса 28 та ўйинда 60 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:48, 24.03.2026.
Ўқилди: 787 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8162]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5903]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2733]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2491]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2034]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1697]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1692]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1690]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1628]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1574]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик