Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

"Реал" собиқ футболчиси: "Федерико Вальверде аллақачон суперюлдуз мақомига эга"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Мичел Гонсалес «қаймоқранглилар»нинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Феде «Реал» афсонасига айланиш сари бормоқда. Уни жамоанинг бошқа футболчилари билан солиштириб бўлмайди. Бу адолатсизлик бўларди. Вальверде ташқи кўринишидан суперюлдузга ўхшамаслиги мумкин, лекин у аллақачон шундай мақомга эга», — дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради Marca газетаси.

Испания Ла Лигасининг жорий мавсумида 27 ёшли уругвайлик футболчи 28 та учрашувда майдонга тушди. Вальверде ўз ҳисобига тўртта гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:18, 24.03.2026.
Ўқилди: 1934 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик