Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ҳакимий "Реал" билан шартнома имзолаш учун ҳамма нарсага тайёр

Баҳо:
+1 | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга қарор қилган. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 27 ёшли марокашлик ўнг қанот ҳимоячиси ўз яқинларига Мадрид клуби билан шартнома имзолаш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлигини маълум қилган. Ҳакимий болалигидан «Реал»га мухлислик қилади ва «ПСЖ» билан амалдаги узоқ муддатли шартномаси бўлишига қарамай, жонажон клубига қайтишни истамоқда. Маълумот учун, Ҳакимий 2015 йилдан 2018 йилгача Мадрид клуби тизимида бўлган.

Ҳимоячининг трансфер қилиши учун яна бир сабаб бор — унинг энг яқин дўсти Килиан Мбаппе. Ҳужумчи бир неча бор Ҳакимий билан яна бирга ўйнаш истагини билдирган. Ўз навбатида, «ПСЖ» Ҳакимийни сотишни режалаштирмаяпти, бироқ агар футболчи кетишда қатъий туриб олса, клуб унинг трансферини кўриб чиқиши мумкин.

Ҳакимий 2021 йилда Миланнинг «Интер» клубидан 68 миллион евро эвазига «ПСЖ» сафига келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи парижликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, Transfermarkt портали эса футболчининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 18:21, 24.03.2026.
Ўқилди: 1956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик