«Тоттенхэм» ярим ҳимоячиси Хави Симонс Испания чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
ElNacional.cat нашрининг хабарига кўра, нидерландиялик футболчи жорий мавсум якунланганидан сўнг Лондон клубини тарк этмоқчи. У ўзи тарбияланган «Барселона»га қайтишга умид қилмоқда. «Шпорлар» ўз ўйинчисининг сотувидан 40 миллион евро ишлаб олмоқчи. Ушбу маблағ «кўк-анорранглилар» учун мақбул нарх ҳисобланади.
Хави Симонс 2025 йилда «РБ Лейпциг»дан «Тоттенхэм»га 65 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «шпорлар» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













