«Реал» раҳбари Флорентино Перес вингер Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришдан манфаатдор.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Реал» президенти бир неча ой давомида бразилиялик футболчи билан келишувни узайтиришни шахсан талаб қилиб келган. Перес Винисиуснинг имкон қадар тезроқ янги шартномага қўл қўйишини истайди, бироқ якуний қарор футболчининг ихтиёрида қолмоқда.
25 ёшли вингернинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.
Жорий мавсумда Винисиус «Реал» сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.













