Кириш Регистрация

Скоулз: "Деклан Райс — жаҳон даражасидаги футболчи эмас"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс ҳақида яна бир бор у қадар ижобий бўлмаган фикрларни билдирди.

«Қизил иблислар» афсонасининг ҳисоблашича, «канонирлар» хавбекининг кўрсатаётган ўйинлари унинг юлдузлик мақомига мос келмайди.

«Мен Райсни жаҳон даражасидаги футболчи деб ҳисобламайман. Уни фақат «Реал» дарвозасига жарима зарбасидан киритган ўша иккита голи орқали эслаб қолишади. Ўшандан бери у бирор бир алоҳида натижа кўрсатгани йўқ. У муҳим ўйинларда ўзини кўрсата олмаяпти ва кўпинча унинг ўйини майдонда у ёқдан-бу ёққа югуришдан иборат бўлиб қолмоқда», — дея инглиз ОАВлари Скоулзнинг сўзларини келтирмоқда.

Деклан Райс жорий мавсумда Микель Артета жамоаси сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:22, 25.03.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик