«Арсенал» шу ёзда ҳимоячи Майлз Льюис-Скеллини сотишга тайёр.
TEAMtalk нашрининг маълумотларига кўра, футболчи учун курашга «Челси» ҳам қўшилди. Лондонликлар бу борада «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Брентфорд» клубларига рақобат туғдиришга тайёр. «Канонирлар» ўз ўйинчиси учун 30 миллион фунт стерлинг миқдорида нарх белгилашган. Ҳимоячининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаётгани сабабли «Арсенал»ни тарк этмоқчи.
Майлз Льюис-Скелли «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «канонирлар» сафида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.













