Кириш Регистрация

«Тоттенхэм» Чемпионшипга тушиб кетса, иқтидорли вингер жамоани тарк этади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клубининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Арчи Грэй, агар «шпорлар» жорий мавсум якунларига кўра Чемпионшипга тушиб кетса, жамоани тарк этади. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, жамоа қуйи лигага тушиб кетган тақдирда, Грэйнинг «Астон Вилла»га трансфер қилиниши деярли аниқ. Бироқ вазиятни «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ҳам синчиклаб кузатиб бормоқда. Эҳтимолий келишув суммаси 51–63 млн еврони ташкил этиши мумкин.

«Тоттенхэм» Грэйни 2024 йилда «Лидс»дан 41 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 11:48, 25.03.2026.
Ўқилди: 208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик