Германиялик собиқ дарвозабон Йенс Леманн Англия лига кубогининг яқингинада бўлиб ўтган «Манчестер Сити»га қарши финал ўйинида Кепа Аррисабалага йўл қўйган муваффақиятсизликка муносабат билдирди.
Учрашув «канонирлар»нинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Испаниялик посбон «шаҳарликлар» томонидан киритилган голлардан бирида қўпол хатога йўл қўйган эди.
«Артетанинг қарорини хато деб ҳисобламайман. Кепа — яхши дарвозабон, у жамоанинг финалга чиқишига ёрдам берди ва ўзини кўрсата олди. Ўша вазиятда унинг тўпни эгаллаб олишга ҳаракат қилганининг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Эҳтимол, у вазиятни нотўғри баҳолагандир, лекин бундай ҳолат ҳаммада ҳам содир бўлиб туради», — дея «Арсенал»нинг собиқ посбони Леманннинг сўзларини келтирмоқда Sport Bible.
Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида Аррисабалага лондонликларнинг асосий дарвозабони Давид Райянинг ўрнини эгаллаган эди.













