Кириш Регистрация

Жоан Гарсия: «Сейвларим жамоага ғалаба келтираётганидан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия жорий мавсумдаги ўз ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Мен ўйиннинг ҳар бир сониясида сейвлар амалга оширишга ҳаракат қиламан. Баъзан бу уддасидан чиқаман, баъзан эса йўқ, лекин ҳозирда ўзимни жуда ишончли ҳис қиляпман ва яхши спорт формасидаман. Сейвларим жамоанинг ғалаба қозонишига ёрдам бераётганидан хурсандман. Дарвозабон ҳал қилувчи паллаларда ўз ўрнида бўлиши керак», — дея Гарсиянинг сўзларини келтирмоқда Barça Universal.

Ушбу мавсумда 24 ёшли Гарсия барча мусобақаларда жами 36 та ўйинда иштирок этди, 35 та гол ўтказиб юборди ва 15 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

4 апрель куни Испания Ла Лигасининг 30-тури доирасида «Барселона» сафарда Мадриднинг «Атлетико» жамоаси билан тўқнаш келади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 12:26, 25.03.2026.
Ўқилди: 223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик