Кириш Регистрация

Кристиан Фальк Горецканинг янги клубини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Леон Горецка келаётган ёзда эркин агент сифатида клубини ўзгартиради.

31 ёшли футболчининг муддати тугаётган шартномаси узайтирилмайди, бу ҳақда йил бошида расман эълон қилинган эди. Журналист Кристиан Фалькнинг маълумотларига кўра, «Милан» вакиллари аллақачон ярим ҳимоячи билан боғланишган. Немис футболчисини Италияга кўчиб ўтиш варианти ўзига жалб қилмоқда.

Леон Горецка 2018 йилдан бери «Бавария»да ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у Венсан Компани жамоаси сафида барча турнирларда 37 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига иккита гол ҳамда иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

«Милан» А Сериянинг 30-туридан сўнг турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам «Интер»дан олти очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 12:56, 25.03.2026.
Ўқилди: 432 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик