Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» Рюдигерни қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Англияга қайтиши мумкин.

Италиянинг Tuttosport нашри берган маълумотларга кўра, «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари германиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.

2022 йил ёзида «Челси»дан эркин агент сифатида ўтганидан бери Рюдигер «Реал» таркибида 174 та расмий учрашувда майдонга тушди. Бироқ тез орада у яна эркин агентга айланиши мумкин, чунки унинг мадридликлар билан шартномаси шу ёзда ниҳоясига етади.

Жорий мавсумда ҳимоячи Испания чемпионатида 12 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол муаллифига айланди.

Киритилди: 13:46, 25.03.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик