Кириш Регистрация

«Барса» Ферран ва Левандовски ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчи Ферран Торресни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва ёзги трансфер ойнасида иккита янги ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Каталония клуби 37 ёшли Роберт Левандовскини қўйиб юборишдан кўра, Торресни сотишни афзал кўрмоқда. «Кўк-анорранглилар» Испания терма жамоасининг 26 ёшли аъзоси трансферидан фойда кўришни умид қилишяпти.

Жорий мавсумда Торрес «Барселона» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 14:02, 25.03.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик