Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция миллий терма жамоасидаги эҳтимолий фаолияти учун ўз мураббийлар штабига Давид Беттони ва Хамиду Мсаидини таклиф қилди. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, ушбу мутахассислар Зидан Испания грандини бошқарган вақтда у билан бирга фаолият юритишган.
Аввалроқ, Зидан Франция футбол федерацияси (FFF) билан миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш бўйича оғзаки келишувга эришгани ҳақида хабар берилган эди.













