«Барселона» ва Испания терма жамоаси дарвозабони Жоан Гарсия Ла Лиганинг 30-туридан ўрин олган, 4 апрель куни бўлиб ўтадиган Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши муҳим ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Ҳозирги вақтда «Атлетико» билан бўлажак ўйинни «Барселона» учун ҳал қилувчи баҳс деб аташ мумкинми?
— Ҳозир барча ўйинлар муҳим, чунки биз мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида турибмиз ва бу асосий ўйинлардан бири. Аммо айни дамда мен интилиб келган терма жамоа ихтиёридаман ва унда иложи борича юқори натижаларга эришишни истайман, — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради AS нашри.
Ҳозирда «Барселона» 73 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса 69 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.













