Кириш Регистрация

Уолкотт: «Макс Доуманни ЖЧ-2026 га олиб бормаслик керак»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Тео Уолкотт 16 ёшли Макс Доуманни бўлажак Жаҳон чемпионати учун Англия терма жамоаси қайдномасига киритмаслик керак деб ҳисоблайди.

Уолкоттнинг ўзи 2006 йилги мундиалга Англия миллий жамоаси билан 17 ёшида йўл олган эди.

«Умид қиламанки, Доуманни ЖЧ-2026 га чақиришмайди. Мен бу билан салбий нарсани назарда тутаётганим йўқ, бироқ ўтмишга қайта олганимда, ўз тақдиримни ўзгартирган бўлардим. Ўзимга: «Йўқ, йўқ, бундай қилма», деган бўлардим. Лекин бунга 17 ёшли ўсмирни кўндириб кўринг-чи! Шунга қарамай, бизнинг вазиятларимиз фарқ қилади деб ҳисоблайман, чунки у Премьер-лигада ўйнаяпти, лекин у босқичма-босқич улғайиши керак. У қачондир албатта терма жамоага боради, аммо муносиб вақт ҳали келгани йўқ. Англияда бошқа кўплаб ажойиб вингерлар бор», — дея инглиз ОАВлари Уолкоттнинг сўзларини келтирмоқда.

Яқинда Макс Доуман Премьер-лига тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

Киритилди: 14:36, 25.03.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик