«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия жамоа ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада. У бор-йўғи 18 ёшда. Унинг қилаётган ишларини мен ўша ёшда қилган ишларим билан асло солиштириб бўлмайди. У ҳайратланарли даражада иқтидорли ва биз уни қўллаб-қувватлашимиз, ривожланишда давом этишига ёрдам беришимиз керак», — дея Гарсиянинг сўзларини келтиради Barça Universal.
Ямал — «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган йили 18 ёшли футболчи «Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Жорий мавсумда Ямал барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 бор ишғол қилди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.













