Кириш Регистрация

"Ювентус" ивуарлик юлдуз билан маош борасида келиша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Ал-Аҳли» ярим ҳимоячиси Франк Кесси Италия чемпионатига қайтиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли ивуарлик футболчининг трансферига «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Хавбек Турин клубининг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсадларидан бири бўлиб турибди, чунки у эркин агентга айланиши мумкин. Бироқ «Ювентус» Кессига мавсум учун максимал 6 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр, ваҳоланки «Ал-Аҳли»да футболчи йилига 10 миллион евро маош олмоқда.

Франк Кесси 2023 йилда «Барселона»дан «Ал-Аҳли»га 12 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Саудия клуби сафида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:42, 25.03.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик