«Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи ўғли ҳақида фикр билдирди.
«Ўғлим ҳали ўзининг футболдаги имкониятларининг 20 фоизини ҳам кўрсатгани йўқ. Мен ўғлимни ҳеч қачон ҳеч ким билан солиштирмайман — фақат унинг ўзи билан. Майли, у ҳозиргидан ҳам яхшироқ бўлсин. У ўзини ким биландир солиштиришига ҳожат йўқ», — дея Насрауининг сўзларини келтиради The Touchline.
2025/2026 йилги мавсумда Ламин Ямал «Барселона» сафида 40 та расмий ўйинда майдонга тушди. 18 ёшли футболчи ўз ҳисобига 21 та гол ва 16 та голли узатмани ёздириб қўйган. Каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўриндаги «Реал»дан тўрт очко олдинда борган ҳолда пешқадамлик қилмоқдалар.
Нуфузли Transfermarkt портали Ямални 200 миллион еврога баҳоламоқда.













