Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид

Швецияда 20 ёшли футболчи отишма қурбони бўлди

Баҳо:
+ | -

Швециянинг Эребро шаҳрида тўртинчи дивизион вакили — “Форвард” клуби дарвозабони Ҳьюго Мосшаген отишма натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Aftonbladet нашри хабар бермоқда.

Мудҳиш воқеа 21 март куни кечқурун шаҳарнинг ғарбий қисмидаги автотураргоҳлардан бирида содир бўлган. Маҳаллий полиция соат 23:26 да чақирув олган ва воқеа жойида оғир яраланган 20 ёшли йигитни топган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, футболчи вафот этган.

Футболчининг отаси Йоаким Гуннарссон Expressen нашрига берган интервьюсида ўғлининг ўлими мутлақо маъносиз ва тушунарсиз эканини таъкидлади.

“Ҳьюгонинг энг катта орзуси профессионал футболчи бўлиш эди, у бутун вақтини шунга бағишлаганди. Бу йил унинг йили бўлиши керак эди. Бир сония ғазабланасан, кейинги сонияда эса фарзандингдан шундай бемаъни ва мантиқсиз тарзда айрилганингдан чексиз қайғуга ботасан”, дейди марҳумнинг отаси.

Ҳозирча ушбу жиноят бўйича гумонланувчилар йўқ. Тергов натижасида Мосшагеннинг жиноий гуруҳларга ҳеч қандай алоқаси бўлмагани аниқланди. Шу сабабли полиция “адашиб отиш”, яъни Ҳьюго тасодиф қурбони бўлганлигини айтмоқда. Тахминларга кўра, жиноятчиларнинг асл нишони футболчининг атрофидаги бошқа шахс бўлган бўлиши мумкин.

Ҳужум пайтида Мосшаген камида бир нафар таниши билан бирга бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан қотиллик ва қурол тўғрисидаги қонунни бузиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:21, 26.03.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик