Кириш Регистрация

"Ньюкасл" ўз тарбияланувчисини олиб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» Льюис Майли билан янги шартнома имзолаш истагида. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида маълум қилди.

Манбанинг берган маълумотига кўра, музокаралар аллақачон бошланган. Ёш ва иқтидорли ярим ҳимоячи бир нечта топ-клубларнинг эътиборида турибди. Аввалроқ айнан Романо ушбу жамоалар АПЛ ва Бундеслига вакиллари эканлиги ҳақида ёзган эди.

«Ньюкасл» раҳбарияти Майли ўз қадрдон клубида қолишига умид қилмоқда ва уни келажакда асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси сифатида кўрмоқда. 19 ёшли футболчи жорий мавсумда 30 та ўйинда иштирок этди ва майдонда ўртача 59 дақиқадан ҳаракат қилди. У ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Transfermarkt портали Майлининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:53, 26.03.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик