Кириш Регистрация

Пойет нима учун Росеньор қийин вазиятда "Челси"ни бошқаришга рози бўлганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ футболчиси Густаво Пойет нима учун Лиам Росеньор «кўклар»ни бошқариш таклифини қабул қилгани ҳақида гапириб берди.

«Менимча, Лиам бу ишга рози бўлишга мажбур эди, чунки бу кутилмаган таклиф бўлди — бундай вазиятда рози бўлиш керак, "йўқ" деб бўлмасди. Одамлар: "Балки у яна бир неча йил кутиши керакмиди", дейишлари мумкин. Аммо йўқ, қачонки "Челси" сенга мурожаат қилса, рози бўлишинг шарт. Лекин бундай қийин вазифани қандай уддалаш мумкин? Ҳозир, кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлгач, унда муаммолар юзага келди. Лиам учун мураккаб вазият», — дея Пойетнинг сўзларини келтиради Football London.

Лиам Росениор шу йилнинг январь ойида Энцо Мареска ўрнини эгаллаб, «Челси» бош мураббийига айланган эди. Айни дамда Лондон клуби Англия чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:57, 26.03.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик