Ҳимоячи Франческо Ачерби катта эҳтимол билан жорий мавсум якунланганидан кейин «Интер»ни тарк этади.
Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, 38 ёшли футболчи шу ёзда Милан клуби билан хайрлашишга тайёр. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади, бироқ томонлар янги келишув имзолаш ниятида эмаслар.
Франческо Ачерби 2023 йилда «Лацио»дан «Интер» сафига 4 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи Милан клуби сафида барча турнирларда 21 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали Ачербининг бозор қийматини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.













