«Интер»нинг марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони клубни тарк этишга шошилмаяпти.
Италиялик футболчи «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқишдан хабардор, бироқ унинг режалари ўзгаришсиз қолмоқда — у «нерадзуррилар» билан шартномани узайтириш истагида. FcInterNews нашрининг хабар беришича, томонлар янги келишув шартларини жорий мавсум якунида муҳокама қилишади. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Шунингдек, Алессандро Бастонини ўз сафига қўшиб олишга Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, «Интер» 26 ёшли футболчи учун камида 70-80 миллион евро талаб қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа сафида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













