«Болонья» сафида А Серияда тўп сураётган 21 ёшли аргентиналик ҳужумчи Сантьяго Кастрода Англия Премьер-лигасига ўтиш вариантлари пайдо бўлди. Бу ҳақда Tuttobolognaweb журналистлари хабар бермоқда.
Манбага маълум бўлишича, футболчининг трансферига Лондоннинг «Челси», Бирмингемнинг «Астон Вилла» ва «Вест Хэм» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Кастро 27 та учрашувда майдонга тушди. Ҳужумчи ўз ҳисобига 7 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Форварднинг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади. Унинг «Болонья» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.













