ЖЧ–2026 саралашининг ўтиш ўйинида Италия терма жамоаси Шимолий Ирландия билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс ҳақида «скуадра адзурра» ҳужумчиси Матео Ретеги ўз фикрларини билдирди.
«Мен ушбу баҳсни анчадан бери кутмоқдаман. Жамоамиз ўз тайёргарлигини кўрсатиш ниятида. Ҳозирда ҳолатимиз яхши. Барча футболчилар бўлажак синовга тайёр», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Италия ва Шимолий Ирландия ўртасидаги ўйин бугун, 26 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да (27 мартга ўтар кечаси) бошланади.













