Кириш Регистрация

Генрих Мхитарян фаолиятини якунлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян жорий мавсум якунидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин.

Маттео Моретто берган маълумотларга кўра, арманистонлик футболчининг Милан клуби билан шартномаси борасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда. 37 ёшли ўйинчининг амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, бироқ томонлар ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолган. Агар Мхитарян «Интер» билан янги келишувга эриша олмаса, ярим ҳимоячи фаолиятини якунлаш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

Генрих Мхитарян 2022 йилда «Рома»дан эркин агент сифатида «Интер»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи миланликлар сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:18, 26.03.2026.
Ўқилди: 437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик