Аввалроқ маълум бўлганидек, Муҳаммад Салоҳ ёзда «Ливерпуль»ни тарк этади.
Инглиз клуби бу ҳақда ўз расмий сайтида хабар берди. Таъкидланишича, мисрлик футболчига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда. Олдинроқ ҳужумчи Криштиану Роналду тўп сураётган «Ан-Наср» сафига бориб қўшилиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
ESPN нашрининг ёзишича, футболчига Саудиянинг бошқа бир клуби — «Ал-Иттиҳод» ҳам даъвогарлик қилмоқда ва улар аллақачон юлдуз ҳужумчининг трансфери устида иш бошлаб юборишган.
Жорий мавсумда Салоҳ «Ливерпуль» сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва шерикларига 10 та голли узатмани амалга оширди.













