Ўтган мавсумда ҳам Лига мусобақа учун шу форматдан фойдаланганди. Фарқли жиҳати, унда қатнашчилар сони 30 тани ташкил қилганди. Жорий мавсум жамоалар сонидаги ўзгариш сабаблари мана шу ҳаволада баён қилинган.
Географик жиҳатдан Ғарбий минтақа нисбатан каттароқ эканлигидан келиб чиқиб, унда 9 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳозирча мазкур минтақада тўп тепадиган етти жамоанинг номи маълум. Яна икки иштирокчи номи қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади. Мазкур икки жамоа Самарқанд вилоятидан бўлади.

Марказий минтақада ўйнайдиган тўрт жамоа аниқ. Бешинчи жамоа Самарқанд вилоятидан бўлади. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг яна беш жамоаси қуръа натижасидан келиб чиқиб, мазкур минтақадан жой олади.

Шарқий минтақада тўп тепувчи етти жамоа бор. Қолган уч иштирокчи Тошкент шаҳридан бўлади.
Эртага — 27-март куни соат 11:00 да қуръа ёрдамида минтақалар тўлиқ шакллантирилиши режалаштирилган. Юқорида таъкидланганидек ва қуйидаги суратда кўринганидек, Тошкентнинг саккиз ҳамда Самарқанднинг уч жамоаси қайси минтақада иштирок этишига аниқлик киритилади. Мазкур жараён 5 дақиқадан узоқ давом этмайди.

31-март санасида эса Биринчи лиганинг 2026-йилги мавсуми тақвимига қуръа ташланади.













