Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун учта номзодни кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клубига тегишли бўлган қанот ҳимоячиси Майлс Льюис-Скелли ҳамон «Манчестер Юнайтед»нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда Sky Sports журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг қайд этишича, «қизил иблислар» латерални ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, манкунианликларнинг эътиборида Натаниэль Браун («Айнтрахт») ва Льюис Холл («Ньюкасл») каби футболчилар ҳам бор.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 19 ёшли Льюис-Скелли 14 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та сариқ карточка олди.

АПЛнинг 31-туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:27, 27.03.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик