Кириш Регистрация

Суарес: «Месси ҳамон «Барселона» мухлиси ва унинг ғалабаларидан қувонади»

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес жамоадоши Лионель Мессининг «Барселона»га бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди.

Ўтмишда уругвайлик ва аргентиналик футболчилар «кўк-анорранглилар» сафида биргаликда тўп суришган. Суарес 2020 йилда, Месси эса бир йил ўтиб клубни тарк этган эди. Иккала ҳолатда ҳам хайрлашув жараёни анча зиддиятли кечган.

«Лео Месси «Барселона»нинг муваффақиятларидан хурсанд бўлади — у ҳам клуб мухлиси. Унинг қайтиши ва Лапорта билан ярашиши масаласига келсак, бу ҳақда унинг ўзидан сўраган маъқул. Бу унинг шахсий иши», — дея Суареснинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Месси ва каталонияликлар президенти Жоан Лапорта ўртасидаги низо ҳалигача ўз ечимини топмаган. Эслатиб ўтамиз, яқинда Лапорта яна бир бор «Барселона» раҳбари этиб қайта сайланди.

Киритилди: 13:54, 27.03.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик