Кириш Регистрация
25/01 00:45 Торино 2-0 Кальяри
25/01 01:00 Лас-Пальмас 1-1 Осасуна
25/01 18:00 Мальорка - Бетис
25/01 19:00 Комо - Аталанта
25/01 20:00 Брайтон - Эвертон
25/01 20:00 Борнмут - Ноттингем Форест
25/01 20:00 Ливерпуль - Ипсвич
25/01 20:00 Вулверхэмптон - Арсенал
25/01 20:00 Саутгемптон - Ньюкасл
25/01 20:15 Атлетико - Вильярреал
25/01 22:00 Наполи - Ювентус
25/01 22:30 Севилья - Эспаньол
25/01 22:30 Манчестер Сити - Челси
26/01 00:45 Эмполи - Болонья
26/01 01:00 Вальядолид - Реал Мадрид
26/01 16:30 Милан - Парма
26/01 18:00 Райо Вальекано - Жирона
26/01 19:00 Кристал Пэлас - Брентфорд
26/01 19:00 Тоттенхэм - Лестер
26/01 19:00 Удинезе - Рома
26/01 20:15 Реал Сосьедад - Хетафе
26/01 21:30 Астон Вилла - Вест Хэм
26/01 22:00 Лечче - Интер
26/01 22:30 Атлетик Бильбао - Леганес
27/01 00:00 Фулхэм - Ман. Юнайтед

Ҳаким Фузайлов: «Бунёдкор» финалга ҳақлироқ ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Бунёдкор" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуоти анжуманининг иккинчи қисмида Ҳаким Фузайлов иштирок этди.

— Жудаям қийин ўйин бўлишини кутгандик. Бугун таркиб билан боғлиқ муаммолар ҳам ўйинимизга таъсир қилди. Фарҳод Тожиев ва Шерзод Шариповнинг ўрнида ҳаракат қилганлар керакли савияда ўйнай олишмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлмагандир, аммо бугун "Бунёдкор" ғалабага ҳақлироқ ўйнади. "Бунёдкор"ни финал йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман.

— Бугун асосий таркибни белгилашда хатога йўл қўйдим деб ҳисоблайсизми? Масалан, Виктор Карпенко ўйинга тўла тайёр эмасдек кўринди.
— Айтиб ўтганимдек, таркибда муаммолар бор эди. Садриддин Абдуллаев энди жароҳатдан кейин формасини тикламоқда. Шунингдек, Александр Шадрин, Дилшод Раҳматуллаевда жароҳат бор эди.

— Жамоа сафида Қувондиқ Рўзиев исмли ёш футболчи биринчи давра ўйинларида майдонга тушаётганди...
— У сафимизда. Бироқ "Бунёдкор"дек клубларга қарши ўйинларга футболчи ҳали тайёр эмас. Бунга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

— Жамоа ўз олдига қўйилган вазифаларни уддалашда амбиция етишмаётгандек.
— Раҳбарият олдимизга мақсад қўйган ва биз уни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Кубокдан чиқиб кетганимиз билан ҳали чемпионатдаги кураш давом этади. Ҳали олдинда қийин ўйинлар бор. Келинг, охиригача кузатамиз. Мавсум сўнгида бунга жавоб топамиз.

— Жамоа ўтказиб юборилган голдан кейин тушкунликка тушиб қолиб, бу ҳолатдан чиқиб кета олмагандек тасаввур уйғотди.
— Бугун кўпроқ функционал жиҳатдан чарчаб қолишди. Ўйин бошидан ўйин оғир кеча бошлади. Ҳимояга кўп куч йўқотдик ва ўтказиб юборилган голдан кейин рақиб босим уюштириш учун етарли кучга эга бўлмадик. Шунинг учун гол ўтказиб юборганимиздан кейин ўз ўйинимизни намойиш қила олмади.

— Жамоа биринчи даврада асосий рақиблари билан сафарда ўйнади ва иккинчи даврада уларни ўз майдонида қабул қилади. Сизнингча, кучли жамоаларга қарши уйдаги ўйинлар қийин бўладими ёки кучсиз жамоалар билан сафардаги ўйинлар?
— Осон ўйин умуман йўқ. Чемпионатда кучсиз жамоаларнинг ўзи йўқ. Очкоси кам бўлган жамоалар ҳам кескин қаршилик кўрсатади. Бизга қандай рақиб билан қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Кўп нарса захира ўриндиғидагиларга боғлиқ. Шунинг учун ҳали ҳаммаси олдинда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 21.08.2013.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.