Кириш Регистрация

Хаверц Германиянинг бугунги ўйинини асосий таркибда бошлайди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн «Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверцнинг Швейцарияга қарши бўлажак ўртоқлик учрашувида асосий таркибда майдонга тушишини маълум қилди.

«Кай Хаверц учрашувни асосий таркибда бошлайди. У анча вақт сафдан чиқиб қолган эди, шу сабабли биз унга ўйин амалиёти бермоқчимиз. Унга ўйин ритмига қайтиб олиш жуда муҳим», — дея Нагельсманннинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Жорий мавсумда 26 ёшли Хаверц барча мусобақаларда жами 14 та ўйинда иштирок этди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 2 та голли узатма мавжуд.

Швейцария ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун, 27 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да (28 мартга ўтар кечаси) бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 16:45, 27.03.2026.
Ўқилди: 328 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик