АПЛ аутсайдери ярим ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, 21 ёшли "Хеккен" футболчиси Силас Андерсен "Вулверхэмптон" радарига тушган. Андерсен бу мавсумда ажойиб статистикага эга.
У ҳозирга қадар 48 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Унга Шотландиянинг "Селтик" ва "Рейнжерс" клублари ҳам қизиқиш билдирган.













