Кириш Регистрация

"Эвертон" Грилиш учун қанча маблағ сарфлашга тайёр эканлиги маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ливерпульнинг «Эвертон» клуби жамоада ижара асосида тўп сураётган 30 ёшли вингер Жек Грилишни таркибда сақлаб қолмоқчи.

The i Paper Sport нашрининг тасдиқлашича, «ирислар» Грилишнинг тўлиқ трансфери учун 23 миллион евро ажратишга тайёр. Аввалроқ футболчининг ўзи ҳам «Манчестер Сити»ни тарк этиб, доимий равишда «Эвертон» сафига ўтиш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Грилиш барча мусобақаларда жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг бозор қиймати айни дамда 25 миллион еврони ташкил этмоқда.

Киритилди: 18:30, 27.03.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик