Кириш Регистрация

«Наполи» Лукакуни асосий таркибдан четлатиш билан қўрқитмоқда

Баҳо:
+ | -

«Наполи» Ромелу Лукаку билан боғлиқ вазият бўйича ўз позициясини қатъийлаштирди: ҳужумчи тез орада Неаполга қайтиши керак, акс ҳолда у асосий таркибдан четлатилади. Бу ҳақда Sky Sport хабар бермоқда.

Лукаку жисмоний ҳолати идеал даражада эмаслиги сабабли Бельгия терма жамоаси ихтиёрини тарк этган эди. Бироқ, клуб ихтиёрига қайтиш ўрнига, футболчи ўз мамлакатида қолишга ва тикланиш жараёнини ўша ерда якунлашга қарор қилган.

Унинг тикланиш дастури «Наполи» томонидан маъқулланмаган. Клуб раҳбарияти форварднинг Неаполга қайтиб, тиббий ва мураббийлар штаби назорати остида ишлашини истамоқда.

Агар бельгиялик футболчи 31 март кунги машғулотларда иштирок этмаса, унинг таркибдан четлатилиши ҳақиқатга айланиши мумкин. Шунингдек, футболчига нисбатан жарима қўлланилиши эҳтимоли ҳам борлиги айтилмоқда.

Киритилди: 22:51, 27.03.2026.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик