Кириш Регистрация

Рафинья 5 ҳафтага сафдан чиқди: "Атлетико" билан ўйинларда у майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

Вингер Рафинья Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. «Барселона» расмий сайтида Рафиньянинг ўнг оёқ орқа мушак пайлари шикастлангани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Тиббий кўрик Бразилия футбол конфедерацияси томонидан ўтказилди.

Рафинья «Барселона» ихтиёрига қайтади ва тикланиш жараёнини бошлайди. «Кўк-анорранглилар»нинг маълум қилишича, Рафиньянинг сафга қайтиши учун тахминан беш ҳафта вақт талаб этилади. Бу Ханс-Дитер Флик жамоаси учун жиддий зарба бўлди.

Шу тариқа, Рафинья фақат май ойи бошидагина сафга қайтиши мумкин. Бу эса бразилиялик футболчи Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ҳар иккала баҳсни ва яна бир қатор ўйинларни аниқ ўтказиб юборишини англатади.

2025/2026 йилги мавсумда Рафинья 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.

Киритилди: 10:13, 28.03.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик