Кириш Регистрация

«Бу даҳшатли хабар»: Аргентина устози нима учун Паничеллининг жароҳати жамоага таъсир қилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ҳужумчи Хоакин Паничеллининг жароҳати ҳақида фикр билдирди.

Яқиндагина «Страсбург» форварди тиззасидаги хочсимон боғламлари узилиши сабабли Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши маълум бўлган эди.

«Паничеллининг жароҳати бизга кучли эмоционал таъсир кўрсатди. Буни қабул қилиш осон бўлмади. Балки, бу ҳатто ўйинимизга ҳам таъсир қилгандир. Бу жуда маҳзун хабар, ҳеч кимга тилаб бўлмайдиган даҳшатли воқеа. Хоакин жуда яхши шуғулланаётган эди. Мен уни қўллаб-қувватлайман ва унга энг яхши тилакларимни билдираман», — деди Скалони Мавритания устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейинги матбуот анжуманида.

1 апрель куни «альбиселесте» иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади — рақиб Замбия терма жамоаси бўлади.

Киритилди: 13:35, 28.03.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик