Кириш Регистрация

“Реал” Родрини сотиб олмайди, асосий мақсад — “ПСЖ” етакчилари

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри билан шартнома имзоламайди. Бу ҳақда Мадрид Универсал нашри хабар берди.

Аввалроқ, испаниялик футболчининг ўзи “қаймоқранглилар” таклифини рад этиб бўлмаслигини таъкидлаган эди. Бироқ, Родри “қироллик клуби” қидираётган ўйинчи талабларига мос келмайди. Келаётган ёзда Родри 30 ёшга тўлади, “шаҳарликлар” эса уни 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Шунингдек, испаниялик футболчи унинг “қироллик клуби”га трансфери ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

“Мен бундай ҳолатларга ўрганиб қолганман. Агар 50 дақиқалик интервьюдан исталган жойини қирқиб олишса, менда бунга айтиладиган гап йўқ. Мен бор гапни гапирадиган инсонман. Агар кимдир хоҳласа, интервьюни фақат айрим қисмларини эмас, балки тўлиқ ҳолда кўриши мумкин”, дейди Родри.

“Sport.es” берган маълумотга кўра, “Реал” таҳлилчилари жамоа учун “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Витиня кўпроқ мос келади, деб ҳисобламоқда. Аммо португалиялик футболчи Париж клубини тарк этишни режалаштирмаган. Бунинг устига, Франция гранди унинг трансфери учун камида 100 миллион евро талаб қилиши мумкин.

Шунингдек, “қаймоқранглилар” раҳбарияти ҳозирда “ПСЖ” шарафини ҳимоя қилаётган қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини ортга қайтаришга уринмоқда. Бироқ, Витиня билан боғлиқ вазият каби, парижликлар ушбу футболчини ҳам сотиш ниятида эмас.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:24, 28.03.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик