«Рома» марказий ҳимоячиси Эван Н'Дика фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» 26 ёшли франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ таъкидланишича, агар каталонияликлар ҳимоячини сотиб олишга қарор қилишса, улар Англия Премьер-лигасининг учта гранди — «Тоттенхэм», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» билан бўладиган рақобатда ғолиб чиқишларига тўғри келади.
Жорий мавсумда Н'Дика барча турнирларни ҳисобга олганда 35 та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига бешта гол ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқдалар.













