Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш Саудия клубининг 100 миллион фунтлик таклифини рад этган

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин эди.

Журналист Тайрон Маршаллнинг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ёзида «Ал-Ҳилол» португалиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирган. Саудия клуби «қизил иблислар»га футболчининг трансфери учун 100 миллион фунт стерлинг, ўйинчининг ўзига эса ҳафтасига 700 минг фунт стерлинг миқдорида маош таклиф қилишга тайёр эди. Бир неча ҳафталик музокаралардан сўнг, Фернандеш ушбу таклифни рад этишга қарор қилган.

Жорий мавсумда португалиялик футболчи Манчестер клуби сафида барча турнирларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:21, 29.03.2026.
Ўқилди: 599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик