Кириш Регистрация

Ўзбекистон U16 терма жамоаси «Локомотив»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси назорат учрашувида Тошкентнинг «Локомотив» U-19 жамоаси устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Айдер Қурбаев шогирдлари ўзларидан ёши катта бўлган рақибни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий таркибида майдонга Алмаз Аюпов, Хожиакбар Зулфиқоров, Азизулло Экинжонов, Яҳё Насруллоев, Розимурод Розимуродов, Камолиддин Акбаралиев, Давид Шадрин, Абубакр Маматов, Ҳасан Уролов, Абдуллоҳ Холмаматов ва Ҳусан Уролов тушишди.

Ғолиб жамоа сафида Хожиакбар Зулфиқоров, Давид Шадрин, Абдуллоҳ Холмаматов, шунингдек, захирадан майдонга тушган Улуғбек Хайруллаев ва Эммануэль Эминкпайр гол урди.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 22:25, 29.03.2026.
Ўқилди: 453 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик