Кириш Регистрация

«Бу мен учун фойдали дарс бўлди» — Де Кетеларе «Милан»га ўтганидан пушаймон эмас

Баҳо:
+ | -

2022 йилда бельгиялик ҳужумчи Шарль де Кетеларе катта шов-шувлар билан Италиянинг «Милан» клубига ўтган эди, бироқ Стефано Пиоли қўл остида у ерда муваффақиятга эриша олмади. Орадан бир йил ўтиб, Де Кетеларе секингина «Аталанта»га ўтказиб юборилди ва айнан ўша ерда ўз маҳоратини тўлиқ намоён эта бошлади.

«Йўқ, ўша трансфердан асло пушаймон эмасман. Балки ўшанда ўзимга бўлган ишончни кўпроқ кўрсатишим керак бўлгандир, аммо содир бўлган воқеалар мен учун жуда фойдали дарс бўлди. Гасперини туфайли мен «Аталанта»да ўсдим, у йўлга қўйган футбол услуби менга жуда мос тушди», — дея бельгиялик футболчининг сўзларини pianetamilan.it нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Аталанта» А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:54, 30.03.2026.
Ўқилди: 298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик