Кириш Регистрация

2017/18 йилги мавсумдан бери энг кўп голли вазиятларни кўкка совурган юлдузлар рўйхати

Баҳо:
+ | -

Машҳур WhoScored статистик портали 2017/18 йилги мавсум бошидан буён Европанинг кучли бешта чемпионатида энг кўп аниқ голли вазиятларни бой берган футболчилар рейтингини тақдим этди.

Биринчи ўринни ушбу давр мобайнида «Бавария» ва «Барселона» клубларида тўп суришга улгурган Роберт Левандовски эгаллаб турибди — 218 та бой берилган вазият. Иккинчи поғонада Килиан Мбаппе (184 та, «ПСЖ» ва Мадриднинг «Реал» клуби), учинчи ўринда эса Муҳаммад Салоҳ (161 та, «Ливерпуль») қайд этилган. Шунингдек, кучли бешликдан Эрлинг Холанд (137 та, Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Манчестер Сити») ҳамда Лаутаро Мартинес (119 та, Миланнинг «Интер» клуби) жой олишган.

Кўриб турганингиздек, юқори ўринларни нафақат имкониятларни қўлдан бой берадиган, балки улардан мунтазам равишда гол урадиган топ-футболчилар эгаллаб туришибди.

Киритилди: 07:59, 30.03.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик