Кириш Регистрация

«Бавария» раҳбарияти Компани бўйича режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бошқарув кенгаши аъзоси Ули Хёнесс жамоа бош мураббийи Венсан Компанининг фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Компани билан тузилган меҳнат шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Унинг «Бавария»да ҳали вақти жуда кўп. Биз бу мутахассисга тўлиқ ишонамиз. Унга бўлган ишончимиз қанчалик юқори эканини кўрсатиш учун ҳам шундай муддатга шартнома имзолаганмиз», — дея инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда клуб вакилининг сўзларини келтирмоқда.

Ҳозирда «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида энг яқин таъқибчисини тўққиз очкога ортда қолдирган ҳолда ишонч билан пешқадамлик қилмоқда. Чемпионлар Лигасида эса Мюнхен гранди чорак финал босқичида Мадриднинг «Реал» клуби билан тўқнаш келади.

Киритилди: 14:05, 30.03.2026.
Ўқилди: 273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик