Кириш Регистрация

Де Дзерби «Тоттенхэм»нинг янги бош мураббийига айланади. Беш йиллик шартнома — Скира

Баҳо:
+ | -

Италиялик мутахассис Роберто Де Дзерби «Тоттенхэм»нинг янги бош мураббийига айланади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, мутахассиснинг Лондон клуби билан шартномаси беш йилга мўлжалланган. Айни пайтда Де Дзерби ва «Тоттенхэм» мураббийлар штаби шакллантириш устида иш олиб бормоқда.

Аввалроқ Де Дзерби Англия Премьер-лигасида ишлаган бўлиб, у ерда «Брайтон»ни бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи Франциянинг «Марсель» клуби бўлиб, у 2026 йил февраль ойида жамоани тарк этган. Шунингдек, Де Дзерби «Шахтёр», «Сассуоло», «Беневенто» ва «Палермо» каби жамоаларда ҳам фаолият юритган.

29 март куни «Тоттенхэм» жамоа бош мураббийи Игор Тудорни истеъфога чиқарди. У жорий йил 14 февраль куни тайинланган бўлиб, 2025/2026 мавсумида жамоани бошқарган учинчи мутахассисга айланган эди. Бундан аввал клуб даниялик Томас Франк ва австралиялик Ангелос Постекоглу билан ҳам ҳамкорликни якунлаган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:30, 30.03.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик