Кириш Регистрация

Италиялик аскар Босния машғулотини яширинча видеога олди

Баҳо:
+ | -

Европа Иттифоқининг тезкор ҳаракат қилиш кучлари (EUFOR) таркибидаги италиялик аскар Босния ва Герцеговина терма жамоасининг машғулотини видеога олаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Sportsport.ba нашри хабар бермоқда. 31 март куни ЖЧ-2026 саралашининг плей-офф босқичи финалида Босния ва Италия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Нашрнинг маълумотига кўра, ҳарбий хизматчи Болқон жамоасининг машғулоти пайтида тўсиқ ёнига келиб, содир бўлаётган жараённи телефонга муҳрлай бошлаган. Италиялик аскар зудлик билан пайқаб қолинган ва тўхтатилган. Кейинчалик Босния ва Герцеговина футбол ассоциацияси EUFOR миссиясига расмий шикоят йўллади.

Эслатиб ўтамиз, плей-офф босқичининг ярим финалида Италия терма жамоаси Шимолий Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Босния ва Герцеговина эса Уэльс устидан зафар қучган (асосий вақт — 1:1, пенальтилар сериясида — 4:2).

Киритилди: 11:59, 31.03.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик